Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

«Келишилган ўйинлар» учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

05.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 04.11.2024 йилдаги «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-988-сон Қонуни имзоланди. 

 

Эндиликда спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчининг, тренернинг, спорт ҳакамининг ёхуд спорт мусобақалари бошқа иштирокчиларининг ва ташкилотчиларининг муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум килиш ёхуд бир 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки бир 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шунингдек, мазкур қилмиш такроран;кўп микдорда, жуда кўп миқдорда, тамагирлик йўли билан, олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилганлиги учун оғирроқ жазо назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.  Бунда агар моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлса ва жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев