Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Кенгашга аъзо бўлмаганлар тугатилади

08.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (4.04.2019 йилдаги ЎРҚ–533-сон Қонун).

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил октябрда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин – Кенгаш) ташкил этилган. 2018 йил 1 июлдан барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий ҳисобланади (26.04.2018 йилдаги ПҚ–3680-сон қарорга қаранг). 

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Кенгашга аъзолиги тугатилиши ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асос бўлади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу ҳолда тугатиш туман кенгашининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туман ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.

 

Ўз навбатида, фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасининг бекор қилиниши ва деҳқон хўжалигидан ернинг олиб қўйилиши уларнинг тугатилишини англатади. Сабаби, ер – қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш учун, мазкур ташкилий-ҳуқуқий шаклларнинг ҳуқуқий аломатини белгиловчи асос. Шу тариқа, деҳқон ва фермер хўжаликлари Кенгаш аъзоси бўлмай туриб фаолият юрита олмайдилар.

 

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида Кенгашлар ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ҳамда мониторингни амалга ошириши қайд этилди. Бунга ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши киради. Кенгашлар ўз аъзоларига тегишли кўрсатмалар беришлари мумкин.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 5.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум