Президент томонидан лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қарор имзоланди (19.02.2020 йилдаги ПҚ-4610-сон қарорга қаранг).
2018–2019 йилларда 46 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари ҳисобига 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди. Лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1 221 гектарга етказилди. Жорий йилда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 2,5 минг гектар ер майдони ажратилади, уларни молиялаштиришга камида 100 млн АҚШ доллари (халқаро молия институтлари маблағлари) берилиши лозим.
Режалаштирилган мақсадларга эришиш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади. Хусусан:
- 2018 йилда ташкил этилган Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси деб қайта номланди;
- тажриба тариқасида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Марказга Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ ҳудудидан бино ва иссиқхона учун 12 гектар ер майдони ажратилади;
- Тошкент давлат аграр университети ҳузурида ДХШ шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхона ташкил этилади. Корхонанинг асосий вазифаси «фан-таълим-ишлаб чиқариш»нинг узвий интеграциясини таъминлаш, дарс машғулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
2020 йил 1 мартдан бошлаб лимонзорларни барпо этишнинг янги тартиби жорий этилади, бунда жараён иштирокчиларининг мажбуриятлари қуйидагича тақсимланади:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
Қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар) |
Маҳсулот етиштирувчилар |
|
|
|
|
Лимонзорлар пахта ва ғалладан бўшаган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда барпо этилади. Бунга «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилади.
2020 йил 1 мартдан бошлаб кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига:
- янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 млн сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
- лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25%игача бўлган миқдори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсиядиялар берилади.
Бундан ташқари, кооперациялар томонидан Президентнинг 11.12.2019 йилдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4549-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.