Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Маҳаллий автосаноат қандай ривожланади

19.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Асосий устуворликлар Президентнинг 2019 йил 18 июлдаги қарорида белгиланган.

 

Биринчидан, 2019-2023 йилларда ҳар йили енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш, уларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60%гача етказиш, юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш, экспорт ҳажмини эса 100 минг донагача етказиш кўзланмоқда. Корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари, “ЕRP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий этилади. “Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи камида иккита компания IPO  (бирламчи оммавий жойлаштириш) ўтказади.

 

Иккинчидан, “Ўзавтосаноат” АЖ ҳузурида доимий фаолият юритувчи лойиҳа офиси иш бошлайди. Унинг вазифаси – стратегик режалаштириш, бошқарувни модернизациялаш, инвестициявий жозибадорлигини ошириш, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, кадрлар тайёрлаш ва ҳ.к. бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Учинчидан, тармоқни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар сифатида:

  • йил охирига қадар “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар билан ўрнатилган бўлса, Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказилмайди;
  • 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича “UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади;
  • 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади;
  • “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари ҚҚСни (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (улушлар ва акциялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан “E-IJRO AUKSION” га бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали сотилиши мумкин. 2 ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳоси қадам-бақадам тушириб борилади.
  • авто, тиркамали ва осма техникалар, шунингдек уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини (рўйхат эълон қилинмаган) ишлаб чиқариш учун  айрим товарлар, материаллар ва  технологик жиҳозларни импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҚҚСни тўлаш муддатини 120 кунга узайтириш имконияти берилади.

 

Тўртинчидан, 1 октябрдан “TRADE-IN” дастури татбиқ этилади, бунда харидорлар  илгари фойдаланилган ўзларига тегишли машинани расмий дилерга топшириб, улар қийматидаги фарқни тўлаб янги авто сотиб оладилар. Дастур доирасида:

  • расмий дилер томонидан илгари фойдаланилган автони сотишда ҚҚСни ҳисоблаш учун ҚҚС суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади;
  • расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган илгари фойдаланилган ва янги авто олди-сотди шартномалари мажбурий нотариал расмийлаштирилмайди (харидорга ҳисоб-маълумотнома берилади);
  • расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автомобилларини сотиб олганлик учун уларни ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.

 

2019-2023 йилларда тармоқни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди, махсус Ишчи гуруҳ тузилди, масъул тузилмаларга бир қатор топшириқлар берилди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52