Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Маҳкумлар тузалиш йўлига ўтганликларини қандай аниқлашади

16.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.02.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  ЎРҚ-817-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

 

Шунингдек, Жиноят-ижроия кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда:

  • маҳкумларга нисбатан қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга тақиқ;
  • маҳкумларнинг сурдотаржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш;
  • жазавага тушган маҳкумларга тинчлантириш қўйлагини қўллаш чорасини бекор қилиш;
  • камераларда жазо ўтаётган маҳкумларга кинофильм ва телекўрсатувлар кўришга тақиқни бекор қилиш;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган маҳкумларга яшаш майдони нормасини 3 кв.м. дан кам бўлмаслигини белгилаш;
  • жазони ижро этувчи муассасанинг маҳкумларга ойлик тўлаш учун сарфланадиган харажатларини ижтимоий солиққа тортиш.

 

Шунингдек, эндиликда маҳкумларга рағбатлантириш чораларини қўллашда уларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги инобатга олинади (ишлари – ижобий хулоса асосида) Хулоса махсус комиссия томонидан берилади

 

Маълумот учун: комиссия жазони ижро этиш муассасасининг ходимлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари орасидан камида 8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депуталари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, омбудсманнинг минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.

 

Тузалиш йўлига ўтганлиги қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

  • маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши;
  • маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши;

маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 15.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48