Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Мамлакатимиз илмий-тадқиқот марказлари учун рейтинг жорий этилади

13.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги «Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 274-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимиздаги илмий муассасалар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий этиш «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонун ва Президентнинг 1.11.2017 йилдаги «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3365-сон қарорида назарда тутилган.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу тизимни шакллантириш учун масъул этиб белгиланган. Унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган:

  • илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сифати, илмий-инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ҳар йили илмий ташкилотлар рейтингини тузиш;
  • миллий илмий ташкилотларнинг дунёдаги нуфузли илмий марказлар рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;
  • рейтинг натижалари асосида илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот ва инновация ишлари сифатини оширишга киритилган аниқ таклифларни назарда тутувчи республикадаги илмий ташкилотлар фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда илмий ташкилотлар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади, рейтинг 1 майга қадар аниқланиши лозим.

 

Бир ой муддатда рейтингни ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.