Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар (ПФ-70-сон) бўйича давлат мулкини ким сотиб олиши ёки ижарага олиши мумкинҚҚС ставкаси ўзгариши сабабли шартномаларни нима қилиш керак 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Миллий табиат боғлари ташкил этилади

07.03.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2022 йилдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 93-сон қарори қабул қилинди.

 

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ўрмон фонди ерларида «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғлари ташкил этилади.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади.

 

Миллий табиат боғларининг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. 

 

Ҳужжат билан «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғларининг ер майдонлари, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиладиган зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 05.03.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.