Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Ноёб илмий объектлар рўйхати қандай шакллантирилади

12.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.02.2019 йилдаги 94-сон қарори билан уларни аниқлаш, тасдиқланадиган рўйхатга киритиш, сақлаш учун маблағлар ажратиш, шунингдек фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланди.

                       

Тадқиқот ишларининг савиясини жаҳон андозалари даражасига кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлган, рўйхатга киритилган илмий объектлар – илмий муассасалар, илмий фаолиятга мўлжалланган ноёб асбоб-ускуналар, коллекциялар, нодир жамғармалар ва бошқа объектлар ноёб ҳисобланади.

 

2 ой муддатда ўтказиладиган хатлов асосида рўйхат шакллантирилади ва белгиланган мезонлар бўйича тасдиқланади.

 

Объектни ноёб деб топиш учун қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайдилар:

  • объектнинг республикада ягона (ноёб) бўлиши;
  • илмий-амалий аҳамиятга эга ва илмий тадқиқотларда фойдаланилаётган бўлиши;
  • тегишли соҳада ушбу объектсиз фундаментал ёки амалий тадқиқот олиб боришнинг имконсизлиги;
  • моддий жиҳатдан юқори қийматга эга бўлиши.

 

Рўйхатни шакллантириш, объектлар сақланишини молиялаштириш

  

Инновацион ривожланиш вазирлиги рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш учун масъул этиб тайинланди. Идора ҳар йили 10 мартга қадар ўзининг расмий сайтида объектларни рўйхатга киритиш бўйича таклифлар тўпланаётганлиги ҳақида эълон беради. Тегишли вазирлик ва идоралар ўз навбатида 25 мартгача ўз тасарруфидаги олий таълим ва илмий муассасалардан таклифларни қабул қилади, уларни ўз ҳайъат мажлисларида муҳокама қилади ва 1 апрелгача Инновацион ривожланиш вазирлигига киритади. Вазирлик 30 апрелгача барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, рўйхатни тасдиқлайди ва уни ўз сайтида жойлаштиради.    

 

Тасдиқланган рўйхатга киритилган объектлари бўлган вазирлик ва идоралар келгуси молия йилида сақлаш учун зарур маблағлар акс эттирилган бюджет сўровини 1 июнга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар. Вазирлик барча сўровларни жамлаб, жамланма бюджет буюртмасини шакллантиради ва уни Молия вазирлигига тақдим этади. Молиялаштириш «Фан» соҳаси учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.  

 

Объектлардан фойдаланиш ва сақлаш учун маблағлар сарфланиши юзасидан йиллик ҳисоботлар

 

Тасарруфида ноёб илмий объектлар бўлган муассасалар раҳбарлари уларни ишчи ҳолатда сақлаш, уларга зарур хизматлар кўрсатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек улар учун ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли сарфланиши, шу жумладан ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилиши учун жавобгардирлар.

 

Улардан фойдаланган ҳолда бажарилган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ва юқори турувчи ташкилотга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январига қадар йиллик ҳисобот тақдим этилади. Ҳисобот тасдиқланган намунавий шаклда электрон ва қоғоз кўринишида, объектларнинг йиллик фаолияти тўғрисидаги муассаса Илмий-техник кенгашининг асосланган хулосаси билан биргаликда топширилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум