Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

17.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2024 йилдаги «Нукус шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-837-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.

 

2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.

 

Шунингдек, бу вақтга келиб аҳоли сони 312,4 минг нафардан 400 минг кишига кўпаяди, шаҳар майдони эса 13,4 минг гектарни ташкил этади.

 

Мактабгача таълим муассасалари сони икки баравар кўпайиб, 20,8 мингтани ташкил этади, шифохоналардаги жойлар - 3,3 мингдан 9,9 мингтагача ошади.

 

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари 437 тадан 2,8 мингта иш ўринларига кўпаяди.

 

Магистрал кўчаларнинг умумий узунлиги 278 кмни ташкил этади (ҳозирда 90 км).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум