Президентнинг 3.05.2019 йилдаги ПҚ–4306-сон қарори иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этишга йўналтирилган.
ХТВда – янги тузилма
Халқ таълими вазирлиги тизимида Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди. Тузилма иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, маҳаллий ва халқаро (шу жумладан, нодавлат) фан олимпиадаларини ташкил этиш, улар учун янги назорат материалларини ишлаб чиқиш ва иштирокчиларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Олимпиадалар – янги тартибда
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1–3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Сертификат соҳибларига ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади. Эслатиб ўтамиз, илгари улар тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинар эди (бу ерга қаранг, 6-банд).
2019 йилда 5 та қўшимча республика олимпиадалари ўтказилади:
- октябрда – биология (Жиззах вилояти), кимё (Фарғона вилояти), математика (Бухоро вилояти) ва физика бўйича (Хоразм вилояти);
- ноябрда – информатика ва ахборот технологиялари бўйича (Тошкент).
Олимпиадаларнинг мукофот жамғармаси 1, 2 ва 3-ўринлар учун 100, 85, 70 ЭКИҲни ташкил этади, ғолибларнинг ўқитувчиларига эса тегишинча 80, 65, 50 ЭКИҲ тўланади.
Халқаро олимпиадалар ғолибларини давлат олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилишда давом этадилар. Улар жами 5 та: математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) ва информатика (IOI) бўйича.
Олимпиада иштирокчилари ва ўқитувчилар рағбатлантирилади
Халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларига илгари ҳам пул мукофотлари тўланган (батафсил қаранг). Бироқ ҳужжатда ғолиблар ва уларни тайёрлаган педагогларни рағбатлантиришнинг янги тизими назарда тутилган (жадвалга қаранг).
Олимпиада формати |
Рағбатлантириладиган шахслар тоифаси |
Рағбатлантириш тури |
Асосий олимпиадалар республика босқичи |
Ғолибнинг ўқитувчиси |
Бир марталик пул мукофоти |
1-ўрин |
50 ЭКИҲ |
|
2-ўрин |
35 ЭКИҲ |
|
3-ўрин |
30 ЭКИҲ |
|
Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган ғолиб |
Лавозим маошига ҳар ой 100% устама |
|
Халқаро олимпиада
|
Ғолиб |
Бир марталик пул мукофоти |
1-ўрин (олтин медаль) |
500 ЭКИҲ |
|
2-ўрин (кумуш медаль) |
300 ЭКИҲ |
|
3-ўрин (бронза медаль) |
200 ЭКИҲ |
|
Ғолибнинг ўқитувчиси |
Бир марталик пул мукофоти |
|
1-ўрин (олтин медаль) |
450 ЭКИҲ |
|
2-ўрин (кумуш медаль) |
250 ЭКИҲ |
|
3-ўрин (бронза медаль) |
150 ЭКИҲ |
|
Ғолибларни тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари |
Навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қўшимча устама |
|
олтин медаль |
200% |
|
кумуш медаль |
175% |
|
бронза медаль |
150% |
|
Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган ғолиб |
Лавозим маошига ҳар ой 150% устама |
Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.
Яқин истиқболдаги режалар
Кейинги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 4–11-синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун онлайн тарзда олимпиадалар ўтказила бошлайди. Уларнинг якунларига кўра ҳар чоракда иқтидорли ўқувчилар захираси шакллантирилади.
1 августгача барча босқичдаги олимпиадалар бўйича маълумотлар, шу жумладан назорат материаллари, иқтидорли ўқувчилар захираси, олимпиада иштирокчилари, ғолиблари ва уларга бириктирилган ўқитувчилар ҳисобини юритувчи ахборот тизими ишга туширилиши керак.
Шунингдек олий таълим муассасалари томонидан ҳар йили ўтказиладиган олимпиадаларнинг режа-жадвали тасдиқланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.05.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.