Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Ортиқча тўланган пенсияларнинг барча қолдиқлари ҳисобдан чиқарилади

28.12.2018

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

 

Илгари Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5291-сон Фармони билан 1.01.2018 йилдаги ҳолатга кўра ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммаси:

  • 65 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги фуқаролардан;
  • 2010 йилгача бўлган даврда тайинланган бўлса, ҳисобдан чиқарилиши назарда тутилган эди (шарҳга қаранг).

 

Энди Молия вазирлиги 2019 йил 1 январь ҳолатига пенсияларни тўғри тўлаш бўйича текширишлар натижасида аниқланган фуқароларга ортиқча тўланган пенсия суммасининг барча қолдиқларини ҳисобдан чиқаради. Ҳужжатда ҳисобдан чиқариш учун муайян шартлар (пенсионернинг ёши, пенсия тайинланган сана ёки б.) назарда тутилмаган.

 

Шунингдек белгиланишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир ушбу нафақаларни тўлаш харажатлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан амалга оширилади. Тўлаш тартиби тегишли низомлар (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарори ва МАИМҚВнинг 8.05.2002 йилдаги 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан белгиланган.  

 

Бундан ташқари, 2019 йил охирига қадар пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш, шунингдек бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

 
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 


Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум