Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Парранда гўшти етиштириш учун субсидиялар миқдори оширилди

28.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.01.2022 йилдаги “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-100-сон қарори қабул қилинди.

 

Ички истеъмол бозорини парранда гўшти билан барқарор таъминлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди.

 

Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

 

Паррандачилик учун субсидиялар Президентнинг 14.06.2021 йилдаги “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5146-сон қарори билан жорий этилган. Етиштирувчилар сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм, тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм миқдорида субсидия олишган.

 

Ушбу ҳужжат билан ўрнатилган тартибга мувофиқ, тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:

  • омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 млрд сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошган, бироқ 8% пунктидан ортиқ бўлмаган қисми;
  • паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 млрд сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошган, бироқ 8% пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум