Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Пиллачилик соҳасидаги касаначиларга имтиёзли қарз ажратилади

07.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 01.06.2023 йилдаги “Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-85-сон Фармон имзоланди.

 

2023 йил июнь ойидан бошлаб ҳудудларда:

  • ипак қуртини парваришлаш, етиштирилган пилла хомашёсини харид қилиш, қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, тайёр маҳсулотни ички бозорга йўналтириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган янги пиллачилик кластерлари;
  • тут кўчатларини етиштириш, тутзорларни барпо қилиш, ипак қуртини парваришлаш, пилла хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланадиган пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги янги фермер хўжаликлари ташкил этилади.

 

Республика бўйича жами 105 минг га майдонида янги тутзорлар барпо этилади.

 

Янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 га майдондан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, истисно тариқасида, инвестиция шартномаси ёки ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

 

2023 йил 1 июндан:

  • касаначилар, пиллачилик уй хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликларига ипак қурти уруғи ва уни парвариш билан боғлиқ ресурслар, жумладан тўшама қоғоз, термометр, полиэтилен плёнка, психирометр (инкубаториялар учун) ва бошқа зарурий ресурслар пиллачилик кластерлари томонидан бепул берилади;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан майдони 10 га ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилади.

 

Қуйидагиларга йиллик 14 % ставкада қарз маблағларини ажратилади:

  • пиллачилик уй хўжаликлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ва пиллачилик кластерларига -тут етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун;
  • қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, шу жумладан пиллачилик кластерларига - тайёрланган (етиштирилган) пилла хомашёсини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун.

 

Касаначиларга яшаш жойларида ипак қурти уруғини парвариш қилиш учун қуртхона қуриш, шунингдек, қайта ишловчи, сақловчи, экспорт қилувчилар ва пиллачилик кластерларига тайёрланган (етиштирилган) пилла хомашёсини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш цехларини қуришга 10 йил муддатга, йиллик 14% ставкада маблағлар ажратилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.