Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

«Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

12.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 08.11.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги ЎРҚ-995-сонли Қонунни янги таҳрирда имзолади. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги кооперативини тузиш, фаолият юритиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

30.04.1998 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) тўғрисида»ги 600-I-сонли олдинги Қонун бозор механизмларини, шунингдек табиий ресурслардан самарали фойдаланиш заруратини акс эттирмаган.

 

Ҳужжатда кооперативларни тузиш, уларда иштирок этиш, бошқариш, назорат қилиш, ташқи аудит, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби назарда тутилган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бирга кооператив қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш ҳуқуқига эга.

 

Кооператив камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахс таркибида тузилиши мумкин. Кооператив аъзолари 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига мос келадиган юридик шахслар бўлиши мумкин.

 

Қўшма кооператив устави талабларига жавоб берадиган ва уларни тан оладиган кооперативлар қўшма кооператив аъзолари бўлиши мумкин. Қўшма кооператив камида уч кооператив таркибида тузилиши мумкин.

 

Агар кооператив уставида бошқа кооперативларга бир вақтнинг ўзида аъзолик тақиқланмаган бўлса, кооператив аъзоси бир ёки бир нечта кооператив аъзоси бўлиши мумкин.

 

Кооператив уставида кооперативга кириш шартларига қўйиладиган қуйидаги қўшимча талаблар назарда тутилиши мумкин:

  • кооператив аъзолигига қабул қилинаётган жисмоний шахснинг малака даражаси;
  • кооперативга қабул қилинаётган жисмоний ёки юридик шахснинг кооператив жойлашган жойдан узоқлиги. 

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2025 йил 12 февралдан кучга киради.

 

 Лола Абдуазимова