Президент томонидан 10.06.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-90 сон Фармон имзоланди.
2023 йил 10 июндан бошлаб:
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқи берилмоқда;
- Инспекция томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари, истисно тариқасида, текширувларнинг "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) функцияси хусусий секторга ўтказилмоқда.
Ҳужжат билан:
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги бошқа ташкилотларнинг таркибий тузилмаси;
- вазирлик ва унинг тизимидаги ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар;
- 12 та асосий йўналиш бўйича 42 та банддан иборат қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.