Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг қандай амалга оширилади

18.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси.

 

Ҳужжатлар билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга ошириш назарда тутилган.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг Қорақалпоғистон, вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, “Ўздаверлойиҳа” институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан даврий, жорий ва тезкор мониторинг шаклларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги давомида олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилади.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ер тузиш ишлари истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан бажариладиган ҳамда хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш ишлари шаклларида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.