Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга доир ахборот – фойдаланиш учун очиқ

22.07.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2019 йилдаги 599-сон қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди.

 

1 августдан бошлаб бундай ахборотдан эркин фойдаланишнинг замонавий ва шаффоф механизми жорий этилади. 

 

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тақсимланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ахборотлар очиқ фойдаланиш учун мўлжалланган. Ушбу ахборотдан ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар қатори барча юридик ва жисмоний шахслар ҳам фойдалана оладилар. Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига тақсимлаб бўлинган ер участкаларига доир ахборотга кириш имконияти чекланган. Улардан фақат тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар фойдаланиши мумкин.

 

Ахборотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган Ягона электрон ахборот маркази (ЯЭАМ) agroonline.uz дастури доирасида шакллантирилади, янгиланади ва фойдаланилади. 

 

Масъул тузилмалар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида қандай ахборотларни шакллантириши ва эълон қилиши белгиланди:

 

1) «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан: ер участкасидан фойдаланувчилар номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари, тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети);

 

2) сув хўжалиги органлари:

  • ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи;
  • суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шу жумладан, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;
  • тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатҳи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;
  • суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари ва бошқалар;

 

3) қишлоқ хўжалиги органлари:

  • экилиши белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;
  • мавжуд боғлар, токзор, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати;
  • мавжуд чорва моллари ва паррандалар, шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;
  • бўлғуси қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш йўналишлари тўғрисида таклифлар;

 

4) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари: фаолият юритаётган, шу жумладан, паст рентабелли ҳамда замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар.  

 

Тақдим этилган ахборотлар ЯЭАМда умумлаштирилади ва  вазирликлар, идоралар, шунингдек вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтига киритиш учун электрон шаклда юборилади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлардан табақалаштирилган (очиқ ва чекланган) фойдаланиш механизми ташкил этилиши лозим.

 
 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 



Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52