Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага беришга рухсат берилади

18.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

ЎзАда иловаларсиз жойлаштирилган Президентнинг 2019 йил 17 июндаги Фармони ушбу ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган, дея таъкидланади ҳужжатда.

 

Вазиятни ўнглаш бўйича чора-тадбирлар  Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да баён этилган. Ижро этиш халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида бошланади. 2019 йил 1 ноябрга қадар амалга ошириш тажрибасини бошқа ҳудудларда жорий этилади.

 

Концепция доирасида ирригация-мелиорация тармоқларини тиклаш, реконструкция қилиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда сувсизликка чидамли экинларни экиш орқали фойдаланишга киритиш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида 50 йилгача бўлган муддатга:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ва ўрмон фонди ерлариЎзбекистон фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
  • яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар – мамлакатимиз фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек, Ўзбекистон резиденти бўлган инвесторларга берилади.

 

Концепцияни амалга ошириш доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуйидаги қатор имтиёз ва преференциялар берилади:

биринчидан, ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш, ерга ишлов бермасдан экин экиш ва ерларни иккиламчи ижарага беришга ҳақли. Эслатиб ўтамиз, ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади (Ер кодексининг 24-моддаси 4-қисми), 1 октябрга қадар тегишли тузатишлар киритилган қонун лойиҳаси Ҳукуматга киритилади;

 

иккинчидан, мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади;

 

учинчидан, ушбу ер майдонларида барпо этиладиган инфратузилма объектларини: дала шийпон, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқаларни жойлаштириш мумкин;

 

тўртинчидан, ердан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар божхона тўловлари (ҚҚСдан ташқари) тўлашдан озод қилинади;

 

бешинчидан, қонунчиликда белгиланган имтиёзли давр якунланганидан сўнг янгидан фойдаланишга киритилган ер участкасига нисбатан 10 йил давомида ушбу ер участкаси фойдаланишга киритилгунга қадар белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади;

 

олтинчидан, инвестициявий шартнома ёки ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми қоплаб берилади;
  • Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ерларнинг сув таъминоти тизимларини қуриш, реконструкция қилиш учун жалб этилган кредитларнинг 1 гектар ҳисобига 40 млн сўмдан ошмайдиган қисмига банклар томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 5 фоизлик пункти қоплаб берилади;

 

еттинчидан, ер майдонлари инвестициявий шартнома ёки ДХШ тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг қонун ҳужжатларида ваколат берилган давлат органи (мансабдор шахс)нинг қарорига асосан ажратиб берилади.

 

Юқорида кўрсатилган имтиёзлар 2020 йил 1 январдан бошлаб ушбу туманларда ташкил этиладиган пахта ва ғаллачилик йўналишидаги инвесторларга қўлланилади.

 

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, улар қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратилишига йўл қўйилмайди (Президентнинг қарори билан ажратиладиган ерлар бундан мустасно).

 

Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар учун компенсация тўлови қуйидагича ҳисобланади:

  • олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг 10 баробари миқдорида;
  • лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида.

 

Сувдан фойдаланиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш - янги фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларини ташкил этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Ер майдонларини фойдаланишга киритиш сувни тежовчи технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан томчилаб суғориш ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52