Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қишлоқ хўжалигига қўшимча субсидиялар ажратилади

16.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.07.2021 йилдаги «Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 434-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 3.03.2021 йилдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5017-сон ва 14.06.2021 йилдаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби.

 

Низомда қуйидагилар кўрсатилган:

  • чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш шартлари;
  • чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
  • субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор бўйича шикоят қилиш тартиби;
  • ажратилган субсидиядан субсидия олувчи томонидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби.

 

Низомга мувофиқ экспортга сотилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.

 

Белгиланишича, ҚҚС тўловчиларига 2021 йил 1 июндан бошлаб республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

  • паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм;
  • чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;
  • балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида.

 

Маҳсулотларни нақд пул ёки банк пластик картаси (тўлов терминали) орқали сотиш бўйича онлайн касса аппаратларини ўрнатиш субсидия олувчилар зиммасига юкланади.

 

Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz сайти орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига ариза билан мурожаат қилади.

 

Субсидиялар субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади.

 

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.