Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти, шунингдек Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби регламентга солинди.
Тегишли низомлар Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 487-сон қарори билан тасдиқланди.
Вазирликнинг тузилмаси ва вазифалари
Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Президентнинг 17.04.2018 йилдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида ташкил этилган. Мазкур Фармон билан Вазирлик тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, унда унинг фаолиятини ташкил этиш борасида барча масалалар акс эттирилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига қуйидагилар киради:
- марказий аппарат;
- Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади);
- Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
- “Агроинновация” давлат унитар корхонаси;
- “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат унитар корхонаси;
- “Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси;
- “Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат унитар корхонаси;
- Мониторинг хизмати.
Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
- Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш;
- аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш;
- қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
- таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.
Вазирлик 100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Белгиланишича, Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил килинади:
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий килиш;
- Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш.
Лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағлар Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг буюртманомалари асосида ажратилади.
Жамғарма маблағлари |
|
қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади: |
қуйидагилар учун фойдаланилади: |
|
а) Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари моддий-техника базасини ривожлантириш, шу жумладан:
б) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш, шу жумладан:
в) ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан Марказий аппарат ходимларининг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар) белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш харажатларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш; г) вазифалар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликда назарда тутилган бошқа мақсадларга. |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилда кучга кирди.
Олег Гаевой.