Президент томонидан 01.07.2022 йилдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги 304-сон қарор имзоланди.
2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келади.
Байрам шарафига иш ҳафтаси туридан қатъи назар 4 та дам олиш куни тақдим этилади:
- 9 июль (шанба) - Қурбон ҳайити байрами;
- 10 июль (якшанба) - дам олиш куни;
- 11 июль (душанба) - барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 июль (сешанба) - 6-кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 5-кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун 16 июлдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни.