Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Санъат арбоблари ва журналистлар учун муаллифлик ҳақи ставкалари тасдиқланди

15.08.2017


Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3201-сон “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисидақарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига шаҳарларда барпо этиладиган кўп квартирали арзон уйлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган арзон уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиришда Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академияси, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзолари ва ходимларининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини инобатга олиш топширилди.

 

Бундан ташқари, 1.01.2018 йилдан бошлаб:

  • илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари;
  • оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратгани, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш ишлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек, ушбу пул Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганида унинг энг юқори ставкалари;
  • Миллий ахборот агентлиги, телевидение ва радио каналлари оркали бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари;
  • кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнини яратгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари;
  • кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари;
  • кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилгани учун тўланадиган ҳақнинг энг кам ставкалари амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48