Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди

11.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2024 йил 10 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-960-сон Қонун имзоланди.

 

Маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини трансформация қилиш муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ушбу органларнинг номи ва ваколатларини аниқлаштириш, шунингдек аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Қонун билан Шаҳарсозлик кодексига Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш Бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда.

 

Ҳужжатнинг қабул қилиниши шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 2024 йил 11 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова