Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражалари аниқланди

15.01.2021

Рус тилида ўқиш

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Солиқ хавфини бошқариш ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди (7.01.2021 йилдаги 1-сон қарорга 1-иловага қаранг).

 

Низом солиқ органларида солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.

 

Солиқ хавфи қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинади:

  • солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган маълумотлар;
  • давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар;
  • хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро ахборот алмашиш борасида тузилган битимлар доирасида тақдим этилган маълумотлар;
  • ОАВдан олинган маълумотлар;
  • ўтказилган солиқ текширувлари материалларидаги маълумотлар;
  • суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган маълумотлар (ҳукм, қарор, ажрим, ҳал қилув қарори ва бошқа ҳужжатлар);
  • солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
  • статистика органларидан олинган маълумотлар;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар.

 

Солиқ хавфи даражаси мезонлари махфий ахборот ҳисобланади, қуйидагилар бундан мустасно:

  • фаолият турига боғлиқ ҳолда формула бўйича аниқланадиган солиқ юки;
  • илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор (бир ҳисобот даври учун 3 ва ундан ортиқ марта) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;
  • солиқ ҳисоботида бир неча солиқ давридаги (2 ва ундан ортиқ) зарарлар акс эттирилиши;
  • солиқ даври давомида солиқ тўловчининг жойлашган жойи бир неча бор (2 ва ундан ортиқ марта) ўзгартирилиши ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказилиши;
  • ҚҚС бўйича гувоҳномаси бекор қилинган (рўйхатдан чиқарилиб ташланган), шунингдек, тугатилган, фаолиятини амалга оширмаётган, банкрот деб топилган шахслар билан амалга оширилган битимлар (операциялар);
  • соф фойданинг харажатларга нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи паст даражада бўлиши;
  • солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботидаги операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг, ушбу операциялар бўйича бошқа солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотларга мос келмаслиги;
  • айланмаларни бир неча йил давомида 1 млрд сўмдан паст миқдорда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши;
  • ўтказилган солиқ текширувлари натижалари.

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача солиқ юки кўрсаткичи, шунингдек солиқ хавфи даражаси мезонлари ҳақидаги маълумотлар (махфий бўлмаган мезонлар орқали аниқланган) ДСҚнинг расмий сайтида ҳар йили эълон қилиниб борилади.

 

Солиқ тўловчилар зарур ҳолларда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига солиқ хавфи даражаси мезонлари бўйича тушунтиришлар юборишга ҳақли, улар солиқ хавфини бошқариш тизимини қўллашда ва солиқ хавфини тузатишда ҳисобга олиниши мумкин.

 

Солиқ хавфи даражаси мезонлар асосида аниқланади ва тасдиқланган формула асосида ҳисобланади. Солиқ хавфи даражасига 1 дан 100 гача бўлган баллар берилади, бунда,

  • 81%дан 100%гача - юқори хавф;
  • 30%дан 80%гача - ўрта хавф;
  • 1%дан 29%гача - паст хавф.

 

Бунда ҳар бир мезон бўйича балл бериш ДСҚ томонидан солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолият тури бўйича сегментланиши ва солиқ даври учун олинган даромад миқдорига қараб белгиланади.

 

Солиқ хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити тайинланади. қолганларга бошқа солиқ маъмурчилиги тадбирлари қўлланилади.

 

Солиқ хавфи даражаси солиқ хавфини бошқариш тизими асосида 6 ойда 1 марта аниқланади.

 

Солиқ хавф даражаси юқори бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан 30 календарь кундан ортиқ солиқ қарздорлиги тўланмаган тақдирда солиқ хавфи даражаси ҳар чоракда 1 марта аниқланади.

 

Шунингдек, Низом қурилиш соҳасида фаолият юритадиган солиқ тўловчиларнинг хавф даражаси баҳолаш мезонларини ўз ичига олган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50