Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Таэквондо секциялари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

02.08.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 29.07.2022 йилдаги “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-337-сон қарор имзоланди.

 

Президентнинг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар 2022-2024 йилларда таэквондони (WT) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, профессионал спортчиларни саралаш ҳамда тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш ва таэквондо клубларини тузиш;
  • таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;
  • ҳудудий терма жамоаларнинг асосий тайёргарлик марказлари сифатида Қорақалпоғистонда, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этиш;
  • таэквондони ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан Таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури ва Таэквондо спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

  • республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали;
  • таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнири;
  • таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида "Вазир кубоги" мусобақалари ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.