Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг намуналари тасдиқланди

25.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 19.11.2020 йилдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида” 734-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан:

  • Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;
  • Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;
  • Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;
  • Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.

 

Дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш аниқ ҳисоб-китобларга асосан 2021 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

 

Дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкалари (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга, академик маълумотномалар эса - ўқишдан четлатилган ўқувчиларга бепул берилади.

 

МБ ҳузуридаги "Давлат белгиси" ДУК ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмаси бўйича муҳофазаланган махсус қоғозларда шартнома асосида тайёрлаб берилишини таъминлаши лозим.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 3 ой муддатда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан дипломлар ҳамда сертификат бланкаларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори Президентнинг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50