Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади

22.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.11.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-17-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонлари, боғлар ва токзорларда (кейинги ўринларда - ўтказилаётган ер майдонлари):

  • қишлоқ хўжалиги экинлари яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштирилади;
  • аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ҳудудлардаги 20 гектардан кам бўлмаган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади.

 

Ўтказилаётган ер майдонларида ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экилади. Қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини 3 бараварга ошириш учун қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказлари 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга туширилади.

 

Ўтказилаётган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назорат қилиш вазифаси Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига юклатилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилади.

 

Ўтказилаётган ер майдонларида ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева. 


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48