Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилди

27.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2024 йилдаги 880-сон қарори билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланди.

 

Президентнинг 11.09.2023 йилдаги ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ бош режа Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг лойиҳалаш топшириғига биноан соддалаштирилган шаклда ишлаб чиқилган.

 

Бош режада қуйидаги вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган:

  • Тошкент ҳудудларини консервация зоналари ҳамда реконструкция ва реновация зоналарига ажратиш;
  • аҳолининг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш ва транспорт оқимининг барқарорлигини таъминлаш;
  • шаҳар ҳудудлари зичлиги параметрларининг барқарорлигини таъминлаш учун шаҳарсозлик талабларини белгилаш.

 

Бош режани ишлаб чиқишнинг асосий мақсадлари:

  • қурилишга рухсат бериш жараёнларини тартибга солиш;
  • шаҳарнинг муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини, аҳоли зичлиги параметрларини, шунингдек умумий стратегиясини режалаштириш;
  • шаҳарнинг яшил ва санитар ҳимояланадиган ҳудудлари ҳамда маданий меросини муҳофаза қилиш;
  • иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўналишларини белгилаш, аҳолининг бугунги ва истиқболдаги эҳтиёжларини қаноатлантириш.

 

Бош режа асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади, бунда уларни белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шаҳарсозлик кадастрида очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилади.

 

Ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Тошкент шаҳар ҳокимининг бош режани амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52