Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Уруғлар экспорти – «Uzbek seeds» миллий бренди остида

17.09.2019

Рус тилида ўқиш

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди (5.09.2019 йилдаги 733-сон ВМҚга қаранг).

 

Илгари Президентнинг 17.04.2019 йилдаги ПФ-5708-сон Фармони билан Инновацион ривожланиш ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг бўлинмалари билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига берилган эди.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан қайта ташкил этилган Марказ ва унинг вилоят бошқармалари тузилмаси, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги тизимини ривожлантириш бўйича 2019–2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Марказга «Миллий уруғчилик сиёсати»ни ишлаб чиқиш, уруғчиликни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек «Uzbek seeds» миллий брендини яратиш вазифаси топширилди.

 

Уруғчиликни ташкил этиш учун Марказга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам белгиланди:

биринчидан, элита-уруғчилик хўжаликларида юқори репродуктив (оригинал, суперэлита ва элита) уруғликларни етиштириш нав оригинаторлари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномалар асосида (яъни навни чиқарган, яратган, аниқлаганлар томонидан, таҳр.) ташкил этилади;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларининг элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик материалларини етиштириш ҳуқуқи уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш орқали берилади;

учинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари ва кўчатларига бўлган буюртма ҳажми ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» томонидан белгиланади;

тўртинчидан, Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан уруғлик материаллари ташқи бозорга «Uzbek seeds» миллий бренди остида экспорт қилинади. Уни ривожлантириш учун 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида уруғчилик кластерлари, шу жумладан ДХШ шартларида кичик компаниялар ташкил этилади;

бешинчидан, Марказнинг ҳудудий бўлинмалари давлат харидлари учун маҳсулот етиштирувчиларга лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш, минерал ўғитлар, ЁММ, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар;

олтинчидан, ғўзанинг бирламчи ва элита уруғлари синов намуналарининг тола сифати Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий «Сифат» лабораторияларида бепул таҳлил қилиб берилади;

еттинчидан, Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади, унинг маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

  • уруғчилик соҳасини ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
  • Марказ ҳузуридаги элита уруғчилик лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасига хорижий консультантларни жалб этиш, шунингдек ноу-хауларни жорий этиш, Марказ ходимлари, элита уруғчилик хўжаликлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинлари нав оригинаторлари ва муаллифларини қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.  

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52