Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Ўзбекистон агросекторни ривожлантириш учун кредит олди

17.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси $46,2 млн миқдорида кредит ва $800 минг миқдорида грант тақдим этди. Маблағлардан “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланилади. Бу Президентнинг 15 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

 

Қарз битими 2020 йил 4 августда имзоланган. Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг умумий қиймати – $84,78 млн. Ўзбекистоннинг ҳиссаси $38,28 млн.ни ташкил этади, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида. Лойиҳа доирасида:

  • кредит ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), ҚҚСдан ва йиғимлардан;
  • уни амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар –норезидентлар даромадлари -ЖШДСдан озод қилинади.

 

Жалб қилинган маблағлар:

а) қишлоқ хўжалигида диверсификация қилишни молиялаштириш бўйича кредит ажратиш учун – $39,8 млн, улардан:

  • кластер ва кооперациялар ҳамда уларга аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга – $30,3 млн;
  • ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш учун – $5 млн;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига - $4,5 млн;

б) ирригация тизимларини модернизация қилиш учун – $3,1 млн, улардан $2 млн – ўрмон фонди ерларида тик қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш орқали сув чиқаришга  сарфланади;

в) қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўйича – $4,1 млн йўналтирилади.

 

Кредит қисман тижорат банкларига қайта кредитланадиган маблағларнинг қайтарилиши ҳисобидан ($35 325 минг), қолган  сумма ($10 875 минг) мамлакатимиз Давлат бюджетидан сўндирилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, натижадорлигини таъминлайди. Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари кредит линиясини бошқариш, қарзнинг ўз вақтида ўзлаштириш ва мақсадли фойдаланиш, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш билан шуғулланади. Ҳисоб палатаси маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан назорат ўрнатади ҳамда ҳар ярим йилда Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.

 

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча хорижий мутахассисларга кириш визалари ҳамда кўп марталик визалар ва вақтинча рўйхатга қўйиш (кейинчалик муддати узайтирилиши билан) тез фурсатларда расмийлаштирилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50