Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Узумчиликни ривожлантиришга – қўшимча субсидиялар

14.06.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2022 йилдаги 327-сон қарори билан Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ қуйидагиларга субсидия ажратилади:

  • «хураки» ва «кишмиш» навларини етиштириш учун токзорларни барпо этган талабгорларга – Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
  • саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорларга – Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан.

 

Субсидия барпо этилган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунландан сўнг фақат бир маротаба, бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

 

Талабгор субсидия олиш учун шпалерни ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ёзма ёки электрон шаклда ариза беради. Ўрганишлар натижасига қараб 1 кундан сўнг ижобий ёки салбий хулоса берилади.

 

Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланганда, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилганда, ушбу маълумотлар икки кун ичида ишчи гуруҳига тақдим қилинади. Ҳуқуқбузарлик тўғрисида юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда, талабгордан ундирилган субсидиянинг 5%и миқдорида рағбатлантириш тусидаги тўлов тўланади.

 

Шунингдек Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ виночилик асбоб-ускунасини харид қилиш харажатларининг 20%и, бироқ 300 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

                             Лола Абдуазимова.