Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилди

07.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодекси ва МЖТКга тузатишлар киритилди (5.11.2019 йилдаги ЎРҚ-579-сон).


Хорижда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳамма давлатда ҳам белгиланмаган. Масалан, Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, АҚШ, Европа иттифоқи давлатлари, Туркия ва Сингапурда бундай жавобгарлик белгиланмаган. Ушбу давлатларда фақат жарима солиш, мамлакатдан чиқариб юбориш ёки муайян муддатга киришни тақиқлаш билан чекланадилар. 

 

Ўзбекистонда қонун чиқарувчилар ушбу давлатлар тажрибасини қўлладилар ва ЖКнинг 224-моддасини бекор қилдилар. Эслатиб ўтамиз, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин Ўзбекистонда бўлиш қоидалари такрор бузилган ҳолатларда ушбу модда бўйича жазо чораси тайинланган. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

 

Либераллаштириш натижасида ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш қисмида ҳам тузатишлар киритилди. Давлат туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, 2016 йилда 6 256 шахс, улардан 4 079 нафари – чет эл фуқаролари, 2017 йилда – 6 006 шахс, шу жумладан 3 817 хорижлик, 2018 йилда эса – 5 764 киши, улардан 4 101 нафари – хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилган. Статистика маълумотлари мамлакат фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун маъмурий жавобгарликни табақалаштириш зарурлигини кўрсатди. Табақалаштириш амалга оширилди.

 

Биринчидан, Ўзбекистонда ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаш паспорт тизими қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бунинг учун тегишинча, жарима камайтирилди – 1/2 БҲМдан 3 БҲМгача миқдорда белгиланди (илгари – 50 БҲМдан 100 БҲМгача). Вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаганлик, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантирганлик, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлик учун худди шундай миқдорда жарима солинади. Бундай ҳуқуқбузарликлар бир йил давомида такрор содир этилганда 5 БҲМ ундирилади.

 

Ўзбекистон фуқаролари каби 18 ёшгача бўлган, Ўзбекистонда доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.  

 

Иккинчидан, чет эл фуқароси ёки ФБШ Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдори бундай ҳуқуқбузарликнинг давомийлигига бевосита боғлиқ бўлади: 10 суткагача – 5 БҲМ, 10 суткадан ортиқ 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга – 10 БҲМ, 30 суткадан ортиқ бўлган муддатга – 20 БҲМ. Жарима тўланмаган тақдирда, уларнинг мамлакатга кириш ҳуқуқи 1 йил муддатга, такрор содир этилганда эса, кириш ҳуқуқи 3 йил муддатга чекланган ҳолда, чиқариб юборилади. Бунда 18 ёшга тўлмаганлар мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

 

Бундан ташқари, мазкур турдаги ишларни кўриб чиқадиган идоралар ваколатлари ҳам ўзгартирилди. Фақат чиқариб юбориш ва кириш ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш маъмурий судлар ваколатига киритилди. Ички ишлар органлари томонидан жарималар ундирилади. Ишлар судларда 3 кундан 7 кунгача кўриб чиқилиши сабабли идоравий мансубликнинг ўзгартирилиши тезкорликни ошириш ва бюрократияни камайтириш имконини беради. Умуман олганда, ўзгартиришлар мамлакатнинг туристик салоҳияти ва хориждаги нуфузини янада оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди Давлат туризм қўмитаси.

 

Учинчидан, чет эл фуқароларини мамлакатга таклиф қилган мансабдор шахслардан ундириладиган жарималарни белгилашда қуйи миқдорлар билан чекланилди (қуйидаги жадвалга қаранг). 

 

Диспозиция

Жарима миқдори

2019 йил 6 ноябргача

2019 йил 6 ноябрдан

Ўзбекистонда бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши

20 БҲМдан 150 БҲМгача

20 БҲМ

Хусусий ишлар билан Ўзбекистонга таклиф қилган шахс томонидан чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча пропискадан ўтишини, шунингдек уларнинг бу ерда бўлишнинг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан чоралар кўрилмаганлиги, худди шунингдек шахс томонидан хусусий ишлар билан келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жой майдони, транспорт воситаларини бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш, бу Ўзбекистонда бўлиш қоидалари бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса

10 БҲМдан 100 БҲМгача

10 БҲМ

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.11.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум