Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Янги «Реклама тўғрисида»ги Қонунда қандай чекловлар белгиланган

10.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 7.06.2022 йилдаги «Реклама тўғрисида»ги ЎРҚ-776-сон Қонун имзоланди.

 

Қонунга мувофиқ, рекламада қуйидагилар тақиқланади:

  • мактабгача таълим ва тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликларда, мактаб кундаликларида, дафтарларида ва бошқаларда) товарларни реклама қилиш;
  • нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
  • болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
  • миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.

 

Вояга етмаганларнинг уларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя қилиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:

  • хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
  • ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
  • вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.

 

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

 

Белгиланишича, телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида 20%дан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг 15%идан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Бундан ташқари, давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач – 7.09.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.