Президент томонидан 07.07.2023 йилдаги “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-216-сон Қарор имзоланди.
2023 йил 1 сентябрдан:
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1 ва 5 синфдан қабул қилинади.
Шунингдек:
- Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
- идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
- Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.