Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

«Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари ишга туширилмоқда

03.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги 804-сон қарори билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

 

Президентнинг 23.11.2023 йилдаги ПФ-199-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия ажратмаларига хизмат кўрсатиш бўйича «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари жорий этилади.

 

Ҳужжат билан Экология вазирлиги ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармаси тўғрисидаги Низом ва унинг бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

 

Хайриялар Экология вазирлиги ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасининг махсус ҳисобрақамига йўналтирилади ва дарахт ҳамда буталарни экишни ташкил этиш учун фойдаланилади.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади:

  • дарахт ва буталар экиш учун ажратилган ер участкаларини тайёрлаш;
  • дарахт ва буталар экиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • дарахт ва буталар экилган участкаларда суғориш тизимларини ўрнатиш;
  • дарахт, бута ва қаламчаларни харид қилиш;
  •  ҳудудни ободонлаштириш, дендрарийлар, «яшил боғлар», «яшил жамоат боғлари», «яшил қалқон» ва «яшил камар» барпо этиш ишлари;
  • экилган кўчатларни уч йил давомида сақлаш ишлари;
  • йирик ўлчамли дарахт ва буталарни етиштириш ҳамда етказиб бериш.

 

Яшил хайрия жамғармасига келиб тушадиган маблағлар жамият олдида шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланилади.

 

2025 йил 1 июнга қадар Миллий яшил фаровонлик фондининг электрон маълумотлар базаси шакллантирилади ва Давлат ўрмон фондига кирувчи дарахт ва буталар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 02.12.2024 йилдан кучга кирди.

 
                                  Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48