Экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.
JICA кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди
Иккала лойиҳа доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштиришга йўналтирилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
«Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омбори «Ўзбекгидроэнерго» АЖга берилади.
ТИВнинг консуллик харажатларини қоплаш тартиби ўзгартирилди
ТИВ ва Молия вазирлигининг қарори билан янги таҳрирдаги Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Профессионал таълим дуал таълимга ўтказилади
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, ушбу Низом 2021/2022 ўқув йилидан жорий қилинади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга – имтиёзли кредитлар
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади. Кредит олиш учун аризалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри жорий этилади
Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан юритилади.
Ички ишлар органлари фаолиятига янги механизмлар жорий қилинади
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади. Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш учун «Smart маҳалла» тизими жорий қилинади. ИИВ тузилмасида бешта янги департамент ташкил этилади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» ХМК иштирокида трансформация қилинади
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фаолияти хусусийлаштиришни давом эттириш мақсадида трансформация қилинади. Банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотади, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритади, шунингдек ХМК кредит линиясини жалб қилади.
Аэропортлар ДХШ асосида реконструкция ва модернизация қилинади
Республика аэропортларини реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга оширадиган хусусий компанияларга бир қатор имтиёзлар берилади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ташкил этилади
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди.
Маънавий-маърифий ишларни янги даражага олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча туман ва шаҳарларда «Маънавият ва маърифат маскани» ташкил этилади, олий таълим тизимига «Маънавиятшунослик» ва «Касбий маънавият» фанлари киритилади, ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.
Юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби тасдиқланди
Тартибда товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимлари ундирилиши назарда тутилган.
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилади
Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий банкнинг қарорида келтирилган.
Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан асосий дори воситалари рўйхати эълон қилинди.
«Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди
Ўзгартиришлар «Олмалиқ КМК» АЖнинг «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини ошириш ҳамда пудратчи танловида шаффоф механизмдан фойдаланиш орқали унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини мақбуллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади, давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл хариталари» тасдиқланди.
Қашқадарё вилоятидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2021−2022 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларидаги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш параметрлари тасдиқланди.
Янги агентликнинг тузилмаси тасдиқланди
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди, шунингдек унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.
Кулолчиликни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва солиқ имтиёзлари тақдим этилади
Улар жумласига «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлашига субсидиялар ажратилиши, турар жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари камайтирилиши ва бошқа чора-тадбирлар киритилган.
Янги сонларда ўқинг
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
- Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади