ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланди
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига акциз солиғи

2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига охирги истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилаётганда ундириладиган акциз солиғи жорий этилади
Мавзули экспресс-ўрганишлар муддати етти кунгача узайтирилди

Солиқ кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ ўрганишлар солиқ назорати шакллари рўйхатига киритилди
ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари – 2019 йилда қандай янгиликлар киритилади

2019 йилдан бошлаб фуқароларнинг суғурта бадаллари бекор қилинади. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ЯИТ тўлайдилар
Паспортлаштириш ўрнига - солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш

Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўладиган солиқ тўловчиларни кўздан кечириш далолатномаларини тузиш назарда тутилган эди. Парламентдаги мунозаралардан кейин енгилроқ вариант қабул қилинди
Фойда солиғини тўлаш осонлашади

Фойда солиғи бўйича асосан солиқ ставкаларига, шунингдек чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига ўзгартиришлар киритилди
ЯСТ – 2019: йиллик айланмага қараб тўланади, базавий ставка пасайтирилади

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида ЯСТ ўрнига айланмадан (ялпи тушумдан) солиқ жорий этилиши назарда тутилган эди. Бироқ солиқнинг мавжуд номини сақлаб қолишга қарор қилинди, яъни айланмадан (ялпи тушумдан) солиқ илгаригидек – ягона солиқ тўлови деб номланади
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган стаж ва иш ҳақини ҳисобга олиш тартибига қандай ўзгартириш киритилади

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг)
Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинди

2019 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинади. 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади

2019 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси миқдори камаяди, уни кичик корхоналар тўлай бошлайди
Юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди

2019 йилдан юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг)
Солиқларни тўлиқ тўламай, хато қилганини ўзи аниқлади - камроқ пеня тўлайди

2019 йилдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня миқдори оширилади ва табақалаштирилади
ИИВнинг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

Президентнинг 24.12.2018 йилдаги ПФ–5602-сон тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган
Божхона ходимлари куни белгиланди

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди
Судьяларга имтиёзли автокредитлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2018 йилдаги «Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1036-сон қарори қабул қилинди
Экспорт бўлмаса, ЭИЗ иштирокчиси мақоми ҳам бўлмайди

Президентнинг 21.12.2018 йилдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Шаҳарликларга деҳқон хўжалиги учун ер олишга рухсат берилди

21.12.2018 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-506-сон Қонун эълон қилинди
Ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисидаги фактлар Қизил китоб тузувчиларига хабар қилиниши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишнинг янги тартибини тасдиқлади
Божхона ва эркин омборларни, «Duty free» дўконларини лицензиялаш тартиби янгиланди

Кўрсатилган фаолият турлари бўйича лицензия олиш учун рухсат берувчи тартиб-таомилларни тартибга солувчи низомлар янги таҳрирда тасдиқланди ва 2019 йил 20 мартдан кучга киради
Бизнесни электр тармоқларига улаш соддалаштирилмоқда

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ВМнинг 19.12.2018 йилдаги 1030-сон қарорига қаранг)