У кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида берилади. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқига эга ходимлар тоифаси, қарз олиш тартиби ва муддатлари - шарҳимизда
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг рўйхатлари кенгайтирилди

I – IV рўйхатларга (муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар) ўзгартиришлар киритилди
Гумонли ва шубҳали банк операциялари: янги мезонлар

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига тузатишлар киритилди . Улар 3 ой ўтгач амал қила бошлайди
Тергов ва суриштирув жисмоний шахсларнинг барча банк счётларини қандай “музлатиши” мумкин

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 йил) билан Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ички озиқ-овқат бозорини таъминлаш назорат остига олинади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2018 йилдаги 866-сон қарори билан республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун)
Автомобилларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштиришга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2001 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида»ги 354-сон қароридан 2001 йилдан буён амал қилиб келаётган тақиқ чиқариб ташланди (ВМнинг 24.10.2018 йилдаги 863-сон қарори)
Дори воситаларининг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги қандай тан олинади

Зарур ҳужжатлар рўйхати, йиғим суммаси, аризани кўриб чиқиш муддатлари, Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиб-таомили тасдиқланди
Аллергияни диагностика қилиш ва даволаш янги даражага кўтарилади

Тошкентда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилмоқда (ВМнинг 25.10.2018 йилдаги 865-сон қарори)
Давлат ветеринария қўмитаси мутахассислари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди
Тадбиркорлик субъектларига банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат берилди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (25.10.2018 йилда 1948-16-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: бизнес учун янгиликлар

Энергиянинг прогноз ҳажмига ҳар йилги буюртманомалар ва намунавий шартномалар бекор қилинди, юкламалар соатлари ва қувват коэффициенти пасайтирилганлиги учун қўшимча маблағларни ундириш тартиби ўзгартирилди. Ушбу шарҳда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларидаги тадбиркорлар учун янгиликлар ҳақида сўз юритамиз
Исталган электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – ЭТК ҳисобидан

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар электр плиталар ўрнатиш техник шартларда назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50%лик чегирма билан тўлай оладилар
Хусусий инвесторлар кимё саноатини ривожлантиришга ёрдам берадилар

Кимё саноатининг тўртта йирик корхонаси устав капиталидаги давлат улуши ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши хусусий инвесторларга сотилади (хусусийлаштирилади)
ННТ томонидан ноқонуний фаолият ва қонунбузарликлар ҳақида адлия органларига хабар берилади

Қонун ҳужжатларини бузаётган ННТни аниқлаш учун адлия органларининг бошқа давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби белгиланди (ВМнинг 23.10.2018 йилдаги 854-сон қарори)
Ватандошларга – соддалаштирилган виза ва фуқаролик, ишга жойлаштириш ва бошқа ёрдам

Президентнинг 25.10.2018 йилдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Кичик саноат корхоналари ва микрофирмаларнинг арзон кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Яқин 12 йилда мамлакатимизни саноатлашув ва инновациялар фаол жорий этилиши кутмоқда. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда ана шулар назарда тутилган
Ахборотга қандай ёшга оид чекловлар қўйилади

Ёшга оид таснифлаш мезонлари тасдиқланди ва уни амалга ошириш, ахборот маҳсулотини ёшга оид тоифа белгиси билан маркалаш, шунингдек болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилувчи дастурий-аппарат ва техника воситаларини қўллаш механизми белгиланди
Ички ишлар органларининг 26 нафар ходими мукофотланди

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида ҳуқуқ-тартибот хизматчилари медаллар ва орденлар билан мукофотланди
Қачон газ учун тўлиқ тўлашга тўғри келади

Вазирлар Маҳкамаси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Энг асосийлари – ушбу шарҳда