Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Қонунчиликдаги янгиликлар

ЯИТни ойма-ой қўшимча ҳисоблаймиз

ЯИТни ойма-ой қўшимча ҳисоблаймиз

Солиқ кодексидаги ўзгартиришлар (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон) муносабати билан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди

Ажралгандан кейин прописка бекор қилинади

Ажралгандан кейин прописка бекор қилинади

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди

НҲҲ лойиҳалари: электрон солиқ ҳисоботи

НҲҲ лойиҳалари: электрон солиқ ҳисоботи

Давлат порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

Давлат порталида молия вазирининг Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Банк ташкил этаётган норезидент маблағларнинг манбаларини тасдиқлаши керак

Банк ташкил этаётган норезидент маблағларнинг манбаларини тасдиқлаши керак

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2014-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Фермерларга ер янги тартибда берилади

Фермерларга ер янги тартибда берилади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди

Микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби ўзгарди

Микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби ўзгарди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2093-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Тугатилган банклар ҳақидаги ахборот МБ сайтида эълон қилинади

Тугатилган банклар ҳақидаги ахборот МБ сайтида эълон қилинади

Марказий банк бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 18.04.2016 йилда 626-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни тугатиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритилди.

Педагоглар учун аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Педагоглар учун аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

БЮД: айрим режимларнинг ўзига хос хусусиятлари

БЮД: айрим режимларнинг ўзига хос  хусусиятлари

Давлат божхона қўмитаси Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади. Унинг айрим қоидаларини экспертимиз тушунтиради

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2016 йилдаги 113-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин

Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2777-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхати тасдиқланди

Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди

Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2778-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди

Уруш фахрийларига мукофот тўланади

Уруш фахрийларига мукофот тўланади

Президентнинг 18.04.2016 йилдаги Фармони билан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди

МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қўшма қарори (АВ томонидан 30.03.2016 йилда 2771-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун юк ташишга лицензия бўлиши керак

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун  юк ташишга лицензия бўлиши керак

Вазирлар Маҳкамасининг 1.04.2016 йилдаги 100-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритилди

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 апрелда 2776-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг