Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Электр ҳисоблагичларни қиёслаш билан ким ва қандай шуғулланади
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қўшма қарори билан Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланди
Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади
Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди
Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди
Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 йилдаги 332-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хизмат сафари харажатлари учун қанча маблағ берилади?
Молия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сон Қарори билан Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади
Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади
Давлат хизмати учун буюртма берганда ЭРИнинг ҳақиқийлиги текширилади
Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
Термиз университети ҳузурида янги спорт маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 322-сон қарори билан Сурхон дарёси соҳили ҳудудида Термиз давлат университети ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида “Амударё” спорт-соғломлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Кадастр ишларини юритиш учун қоидалар белгиланди
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори билан Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари тасдиқланди
Банкларга ломбард кредитини бериш тартиби ўзгарди
Банк ломбард кредитини олиш учун у Ўзбекистон республика валюта биржасида ДЕПО ҳисобварағига эга бўлиши лозим. Бу Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланди
Олий ўқув юртлари битирувчилари аттестацияси янгича тарзда ўтказилади
Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини энди тест шаклида ҳам топшириш мумкин. Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан белгиланди
Тиббий экспертизаларни ўтказиш кимга топширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббий экспертизалар, шунингдек гемодиализ муолажасидан ўтиш мумкин бўлган муассасалар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2015 йилдаги 318-сон Қарори билан Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»