Стратегиянинг асосий ғоялари – Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиши, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш ва бошқа масалалардан иборат.
Юридик шахслар учун энергия ресурслари тарифлари ўзгариши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Жамоатчилик муҳокамаси 23.09.2023 йилгача давом этади.
Оналар ва болалар саломатлиги маркази ташкил этилмоқда
Ҳудудий перинатал марказлари, «Она ва бола скрининг» марказлари негизида унинг филиаллари ташкил этилади.
Инвесторлар учун айрим давлат хизматлари махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан кўрсатилади
Улар қаторида – инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва улар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш тадбирлари бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қандай ўзгаришлар юз беради
Хусусан, унинг тузилмасига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўтказилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг учун рухсатнома беради
Рухсатномасиз фаолият учун БҲМнинг 150 баравари миқдорда жарима қўлланилади.
Мақом санъати соҳасидаги арбоблар устамалар билан қўллаб-қувватланади
Устамалар республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашганлик, мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратганлик ва уларни нотага олганлик ва бошқалар учун ҳисобланади.
Собиқ маҳбусларнинг иш берувчиларига бир маротабалик субсидия тўланади
Субсидияни олиш учун камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим.
Олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютаси миқдори оширилмоқда
Шунингдек, божхона ходимлари декларация тўлдириш бўйича тавсиялар берадилар.
Реклама жойи паспорти ЯИДХП орқали берилади
Шунингдек «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда.
Капитал бозори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтказилмоқда
Ушбу соҳада тўртинчи маротаба регулятор ўзгармоқда.
«Ибратли оила» кўкрак нишони билан кимлар мукофотланади
Кўкрак нишони оилаларга Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тарзда топширилади ва уларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун кредитлар ҳажми икки бараварга оширилади
Бу Президентнинг «Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади
Яшовчилар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида маълумот «Рақамли ҳукумат» орқали олинади
Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди
Рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда
Уларнинг таркибига Қурилиш вазирлиги, адлия, солиқ органлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари киради.
Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади
Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти сертификатлашни ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»