Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси таркиби тасдиқланди. Бош вазир раислигидаги мазкур комиссия 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат.
Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар доирасида қурилиш тўғрисидаги маълумот “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида эълон қилинади.
Бўстонлиқ туманида халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади
Шунингдек 65 та болалар оромгоҳи касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.
Айрим товарлар учун божхона божи ноль ставкасининг амал қилиши узайтирилди
Шунингдек, олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатига буғдой уни ва буғдой-жавдар уни қўшилди.
Учувчисиз учадиган аппаратларни кимлар олиб кириши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириши мумкин бўлган субъектлар рўйхати тасдиқланди.
Киберспортни кенг оммалаштириш дастури қабул қилинди
Дастур киберспорт лигасини ташкил қилиш, жаҳон бозорида рақобат қила оладиган киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш ва ҳоказони назарда тутади.
Онкогематологик касалликларни даволаш тизими такомиллаштирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда оммавий скрининг усулида онкогематологик, онкологик ва қон тизими касалликларини эрта аниқлаш бўйича мақсадли текширувлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқади.
«Божхона-сервис» давлат муассасасининг вазифалари белгиланди
Ушбу муассаса ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 245 нафарни ташкил этади.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соддалаштирилди
Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига доир қатор талаблар бекор қилинди.
Айрим статистик ҳисобот турлари бекор қилинади
Давлат статистика қўмитаси статистик маълумотларни статистика дастурларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида шакллантиради.
Хорижлик сайёҳларга айрим харидлар қийматининг бир қисми қайтарилади
40 дан ортиқ турдаги товарлар бўйича ҚҚС қиймати қайтарилади.
Корпоратив муносабатлар соҳасида қатор талаблар бекор қилинмоқда
Шунингдек унитар корхона ва қўшимча масъулиятли ташкилотларни босқичма-босқич тугатиш ҳамда МЧЖ тўғрисида янги қонун қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш соддалаштирилади
Президент Фармони билан бизнес юритишга доир бир қатор талаблар бекор қилинмоқда.
Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ташкил этилади
Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк ташкил этилади, унинг вазифалари жумласига илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш киради.
Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилмоқда
Уларнинг асосий мақсадларидан бири – хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига грантлар ажратиш.
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди
Нишон билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган шахслар мукофотланади.
Жисмоний тарбия соҳасида илмий тадқиқотлар тизими такомиллаштирилади
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясининг жорий қилиниши спортчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари сирасига киради.
Идоравий қўриқлаш бўлинмалари учун намунавий низомлар тасдиқланди
Уларда қўриқлаш бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширишнинг бошқа шартлари белгиланган.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади
Президентнинг 01.03.2022 йилдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилмасига ўтказилган.
Маст ҳолатда бўлган шахслар учун тиббий пунктлар очилади
Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомда назарда тутилган.
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди