Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қонунчиликдаги янгиликлар

«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Унда «комендантлик соати», «фавқулодда ҳолат», «ФҲ режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси», «ҳудуд коменданти» ва бошқа тушунчалар қўлланилади.

Томорқаларни ривожлантириш учун кредит ва субсидиялар ажратилади

Томорқаларни ривожлантириш учун кредит ва субсидиялар ажратилади

Шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги фермер хўжаликларида аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича биттадан агроном штати ташкил этилади.

Кимё кластерининг вазифалари белгиланди

Кимё кластерининг вазифалари белгиланди

Улар орасида - кимё соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини кимё саноати корхоналарига татбиқ этиш.

Банклар активлари сифатини таснифлаш тартиби ўзгартирилди

Банклар активлари сифатини таснифлаш тартиби ўзгартирилди

Шунингдек кредит шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилаётган вақтда қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим.

Мева-сабзавотчилик соҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Мева-сабзавотчилик соҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, ҳосилни хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50%и қоплаб берилади.

Давлат дастурлари шакллантирилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади

Давлат дастурлари шакллантирилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тасдиқланди

Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тасдиқланди

Экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига янги қувватлар ташкил этиш ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич модернизация қилиш орқали 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қуввати 3 416 МВт га етказилади.

Армияда - янги фарқловчи нишон

Армияда - янги фарқловчи нишон

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Пахтани қайта ишлаш учун бино ва иншоотлар бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

Пахтани қайта ишлаш учун бино ва иншоотлар бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

Улар пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларига ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади.

Ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш тартиби ўзгартирилди

Ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш тартиби ўзгартирилди

Хусусан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Ирригация институти университетга айлантирилди

Ирригация институти университетга айлантирилди

У гидроэнергетика, ирригация, мелиорация, қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар, сув тежовчи суғориш технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайди.

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари пайдо бўлади

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари пайдо бўлади

2022 йилда туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 29 та массив қурилади.

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари очиқ тендерлар якунлари бўйича тақсимланади

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари очиқ тендерлар якунлари бўйича тақсимланади

Чора-тадбирлар автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини янада яхшилашга йўналтирилган.

Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда психолог иштирок этиши мумкин

Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда психолог иштирок этиши мумкин

Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади.

Педагогик маҳорат марказининг вазифалари белгиланди

Педагогик маҳорат марказининг вазифалари белгиланди

Улар жумласига халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлаш ҳам киритилган.

Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди

Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди

Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

У амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилди.

Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Унинг вазифалари орасида - фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини ҳамда бу борада ўтказиладиган тадқиқотларини ва ижтимоий сўровларини молиялаштириш.

Нима учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишади

Нима учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишади

Халқаро ташувчиларни юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Кластерларни ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хомашёсининг камида 50%ини ўзида қайта ишлаш қуввати мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади.

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50