Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Чегараолди яйловларда молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади

12.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2023 йилдаги «Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Низом чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини  белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.

 

Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин.

 

Маълумот учун: шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

 

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

 

Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда Қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.10.2023 йилда кучга кирган. 

 

 Собир Нурбердиев.