Электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди (30.07.2019 йилдаги 633-сон ВМҚга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр икки баравар – 6 ойга қисқартирилди.
Кўриб чиқилаётган ўзгартиришлар бир-бирига ўхшашдир, рухсат этиладиган давр яна 3 баравар – 2 ойга қисқартирилади. Шу тариқа, маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун олдиндан тўлов тариф ўзгарганда қайта ҳисоблашларсиз кўпи билан 2 ой олдиндан қабул қилинади.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида олдиндан тўлов даври чекланмаган. Бироқ тариф ўзгарганда истеъмолчи тўлов тўланган кундан бошлаб фақат 2 ой давомида олдиндан тўланган ҳажм учун қўшимча тўловлардан озод этилади.
Электр энергияси ва газ учун олдиндан ҳақни 2019 йил 31 июлгача тўлашга улгурган шахсларга нисбатан қўшимча тўловсиз 6 ой тўғрисидаги аввалги қоида қўлланилади.
Маълумот учун: бошқа тоифадаги истеъмолчиларга (номаиший) нисбатан қоидалар ҳам икки марта: жорий йилнинг 1 марти ва 1 июнидан ўзгартирилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.