Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагоглари қандай аттестациядан ўтказилади

06.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 21.08.2019 йилдаги 702-сон қарорига қаранг).

 

У “Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбиячилари, ўқитувчи-дефектологлари, ўқитувчи-логопедларига (кейинги ўринларда -педагоглар) нисбатан татбиқ этилади. Педагоглар ҳар 5 йилда 1 марта аттестациядан ўтказилади. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган педагоглар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади. Ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди. Биринчи марта ишга кирган ОТМ битирувчилари мутахассислик бўйича ишлаган 3 йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилади. Ўриндошлик бўйича ишлаётганлар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.

 

Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади. Аттестацияни ташкил этиш чора-тадбирлари ва уни ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат таълим инспекцияси) ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида 15 кун олдин ишлаб чиқилади.  Шундан кейин ХТВ ва унинг ҳудудий бошқармалари аттестациядан ўтувчи педагоглар рўйхатини шакллантиради ва камида 2 ой олдин уни Давлат таълим  инспекциясига тақдим этади.

 

Аттестациядан камида 1 ой олдин педагогларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади. Педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари билан у бошланишидан камида 5 кун олдин таништиришлари керак.

 

ХТВ ҳамда Давлат таълим инспекциясининг қўшма қарори билан аттестация комиссиялари ташкил этилади. Уларнинг таркибига ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи (раис), Давлат таълим инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (раиснинг ўринбосари), вилоятлар ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, ҳудудий бошқармалардан ушбу соҳага масъул ходимлар киритилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

 

Аттестация икки босқичда ўтказилади:

  • биринчи босқичда - аттестациядан ўтувчиларнинг малака тавсифларида белгиланган меҳнат фаолияти самарадорлиги ўрганилади ва уларнинг касбий компетентлилиги малака синови натижалари орқали аниқланади;
  • иккинчи босқичда - маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

 

Аттестация натижаларига кўра қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади: “Аттестациядан ўтди, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ” ёки “Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас”.

 

Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган дафтарда қайд этилади.

 

Аттестациядан ўтмаган педагоглар малака оширишга юборилади ва бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади. Натижа салбий бўлган тақдирда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигига риоя қилинган ҳолда бекор қилинади.

 

Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагоглар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида апелляция комиссиясига (ҳудудий халқ таълими бошқармаларида 5 кишидан иборат таркибда ташкил этилади) ёзма равишда шикоят қилишлари мумкин. Комиссия ҳаммасини ўзгартиришсиз қолдириши ёки қайта аттестациядан ўтказиш ҳақида қарор чиқариши мумкин. Унинг қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.

 

Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш схемаси билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52