Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Қайта ташкил этилган Давлат кимё комиссияси рухсат этилган пестицидларни белгилайди

10.09.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2019 йилдаги қимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги 735-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга биноан Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясига айлантирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Давлат кимё комиссияси Президент ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган бошқа идоралараро коллегиал органлар қаторида оптималлаштирилган эди (28.08.2018 йилдаги ПФ-5527-сон Фармонга қаранг). Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг илмий-тадқиқот муассасалари эса Фанлар академиясидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди (17.04.2019 йилдаги ПФ-5708-сон Фармонга қаранг).

 

Қуйидагилар қайта ташкил этилган Давлат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия этилаётган республикада ишлаб чиқарилган ва чет элдан олиб келинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг биологик жиҳатдан самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик, шу жумладан тупроқ микрофлораси ва фаунасига таъсирини аниқлаш учун синовлар ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалигида рухсат этилган пестицидлар рўйхатини юритиш;
  • кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири, номақбул хоссалари ҳамда биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда уларни қўллашни тақиқлаш;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52