Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Учта шаҳарни ривожлантириш истиқболлари белгиланди

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятидаги саноат шаҳарлари: Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқнинг бош режаларини тасдиқлади (ВМнинг 31.01.2019 йилдаги 68, 69, 70-сон қарорларига қаранг).

 

Аввалгилари қабул қилинганига йигирма йилдан ошганлиги сабабли (Олмалиқники – 1978 йилда, Ангренники – 1973 йилда, Чирчиқники – 1992 йилда) бу масала долзарб ҳисобланади.

 

Олмалиқ ва Чирчиқнинг янги бош режалари 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган.

 

Олмалиқда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • ер ости сувлари даражасини пасайтириш учун шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш;
  • шаҳарнинг марказий қисмини реконструкция қилиш (ижтимоий-маданий, тадбиркорлик инфратузилмаси объектлари барпо этилади);
  • экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш;
  • ресурс тежайдиган замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда муҳандислик инфратузилмасини қайта ташкил этиш ва модернизация қилиш;
  • ҳудудлар ва транспорт артерияларини комплекс ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • барча зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда янги турар жой массивларини жойлаштириш.

 

Чирчиқда саноат объектларини шаҳар ташқарисига олиб чиқиш режалаштирилмаяпти.

 

Ангренни ривожлантиришнинг бош режаси 2023 йилгача бўлган даврга мўлжалланган. Унда мавжуд корхоналарни реконструкция қилиш ва лойиҳада назарда тутилган ҳажмда қувватини ошириш, кўмир саноатини ва у билан бирга кавлаб олинадиган фойдали қазилмаларни қайта ишлашни, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни, озиқ-овқат саноати объектларини ривожлантириш назарда тутилган.

 

Ушбу даврда учала шаҳарда турар жойлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, йўллар, водопровод, канализация тармоқлари, газ қувурлари ва ҳ.к. фойдаланишга топширган ҳолда катта ҳажмдаги қурилиш ишларини олиб бориш мўлжалланмоқда.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум