Молия вазирининг буйруғи билан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Донни қайта ишловчи корхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 йилдаги «Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 684-сон қарори эълон қилинди
2021 йилдан камида бир суткага чегарани кесиб ўтганлар алоҳида ҳисобга олинади

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди
Мактаб ўқитувчисининг иш юкламаси белгиланди

Халқ таълими, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3058, 20.08.2018 й.)
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилади

Марказий банк Бошқарувининг қарори (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан уларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тасдиқланди
Балиқ ишлаб чиқариш бўйича ЭИЗда қандай қатнашиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2018 йилдаги 677-сон қарори билан Тошкент вилоятида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш тартиби тасдиқланди
Давлат бюджети тўғрисидаги барча ахборот ҳамма учун очиқ бўлади

Президентнинг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларида ёрдам беради

Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3057, 20.08.2018 й.)
Тошкентда марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги «Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида»ги 674-сон қарори эълон қилинди
Хорижий автоташувчиларнинг ХЙТ тартибидан фойдаланиши нима сабабдан тақиқланиши мумкин

Тегишли Низомда Хорижий автоташувчиларни ХЙТ китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси низомларидан мамлакат ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби белгиланган
Инвестициялар жалб қилишда энг яхшиларни танлов аниқлайди

Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Рақамли маҳсулотлар бўйича битимларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 671-сон қарори эълон қилинди
Олимпия захиралари мактаб-интернатларига қабул қилиш қоидалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 йилдаги 660-сон қарори билан ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига ўқувчиларни қабул қилиш ва ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тасдиқланди
1 сентябрдан пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартиби жорий этилади

Президентнинг 17.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди
Пойтахтнинг бош режаси тасдиқлангунча эски шаҳар қисмини бузиш тақиқланди

2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси тайёр бўлиши керак. У имзолангунча Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида бузиш, реконструкция қилиш ва капитал қурилиш бўйича ишларни олиб бориш тақиқланади
Ўқув машғулотлари учун соатбай ҳақ ўрта ҳисобда 7% оширилди

15.08.2018 йилда 3054-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжат билан таълим соҳасида меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди
Индексациядан кейин олий таълим муассасалари ходимлари ва олимлар қанча маош оладилар

Жорий йил 1 сентябрь, 2019 йил 1 январь ва 1 июль ойларидаги индексацияни ҳисобга олган ҳолда базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги 662-сон қарорида рақамлар келтирилган
Ягона мактаб формаси тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар қилади Халқ таълими вазирлиги
«Геоинновацион марказ» ДУК учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш ва улардан фойдаланишга ҳақли

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги 663-сон қарори билан қонун ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритилди