Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Қонунчиликдаги янгиликлар

НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ўзгартирилди

НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ўзгартирилди

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2016 йилда 2352-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Кичик бизнес ХСЯКБДда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди

Кичик бизнес ХСЯКБДда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги 47-сон Қарори билан "Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимча киритилди

Бошқа жойлардан келганларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади

Бошқа жойлардан келганларга  вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

Президентнинг 9.02.2016 йилдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди

АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

Президентнинг 10.02.2016 йилдаги Ф-4613-сон Фармойиши билан Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

Тошкентда яшовчи фуқароларгина аукционда кўчмас мулкни сотиб олишлари мумкин

Тошкентда яшовчи фуқароларгина аукционда кўчмас мулкни сотиб олишлари мумкин

Президентнинг 10.02.2016 йилдаги ПҚ-2488-сон Қарори билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Сертификат бўйича омонат олиш тартиби ўзгартирилди

Сертификат бўйича омонат олиш тартиби ўзгартирилди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 1859-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Эксперт кенгашларида ўзгаришлар бўлади

Эксперт кенгашларида ўзгаришлар бўлади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 2443-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Илмий даража изланувчилари учун имтиҳонлар тартиби ўзгартирилди

Илмий даража изланувчилари учун имтиҳонлар тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 февралда 2764-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Микрокредит ташкилотлари молиявий ҳисоботларига янги талаблар белгиланди

Микрокредит ташкилотлари молиявий ҳисоботларига янги талаблар белгиланди

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди

Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилди

Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 34-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Стоматология учун рентген аппаратлари божхона тўловларидан озод қилинади

Стоматология учун рентген аппаратлари божхона тўловларидан озод қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2016 йилдаги 32-сон Қарори билан Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатига қўшимчалар киритилди

Хорижий инвесторларга давлат улушини сотувчи АЖлар белгиланди

Хорижий инвесторларга давлат улушини сотувчи АЖлар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 33-сон қарори билан устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатлари тасдиқланди

Маросим хизматлари учун тарифлар ўзгартирилди

Маросим хизматлари учун тарифлар ўзгартирилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги 74-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 октябрдаги 924-сон «Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди

Касалхоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди

Касалхоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2016 йилдаги 31-сон Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди

Покистон ва Ўзбекистон: иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўйилмайди

Покистон ва Ўзбекистон: иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўйилмайди

Президентнинг 8.02.2016 йилдаги ПҚ-2486-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқланди

Қимматли қоғозлар махсус комиссия томонидан йўқ қилинади

Қимматли қоғозлар махсус комиссия томонидан йўқ қилинади

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг буйруғи билан Ҳужжатли қимматбаҳо қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Маънавий-ахлоқий тарбиявий иш рағбатлантирилади

Маънавий-ахлоқий тарбиявий иш  рағбатлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 30-сон «Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тегишли органлар ва ташкилотларнинг таклифлари маъқулланди

Ногирон болани махсус муассасага ўтказиш тартиби тасдиқланди

Ногирон болани махсус муассасага ўтказиш тартиби тасдиқланди

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат божини ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Давлат божини ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48